Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тошкентда фаолият туринингиз учун қандай минимал ижара тўловлари ставкаларини қўллаш керакФойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилиши керак Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартибиҚандай тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради

«112» ягона рақами тажриба режимида Самарқандда ишга туширилади

13.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 966-сон қарори билан Самарқанд шаҳрида «112» ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини ташкил қилиш кўзда тутилган.  

 

Тизим «Хавфсиз шаҳар» (батафсил - бу ерда) тизими доирасида ишга туширилмоқда. Бунда шошилинч оператив хизматларнинг муқобил телефон рақамларидан фойдаланиш имконияти сақлаб қолинади (101,102,103, 104 ва 1050).

 

Шу тариқа, «112» ягона рақами воситасида қуйидагиларни чақириш мумкин:

  • ИИО ёнғин хавфсизлиги хизматлари;
  • ИИО жамоат тартибини сақлаш. тартиббузарликларни профилактика қилиш ва жиноятларга қарши курашиш бўлинмалари; 
  • шошилинч тиббий ёрдам хизматлари;
  • газ тармоқларининг авария хизмати;
  • ФВВ қутқарув хизматлари.

 

Тизимнинг синов тариқасида Самарқандда ишга туширилиши 2018 йилнинг 1 октябрига режалаштирилган, 2019 йилда эса ягона рақамни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида жорий этиш масаласи ҳал қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 7.12.2017 йилда кучга кирди.    

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов, 

экспертимиз.

 

.

Валюталар курси

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг