Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

14 та юридик коллеж битирувчилари ТДЮУга тест имтиҳонларисиз киришлари мумкин

16.04.2018


Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3666-сон қарори эълон қилинди.

 

Вазирлик тизимида Тошкент шаҳрини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида биттадан – 14 юридик коллеж ташкил этилди. Улар бошқа 13 та коллеж ва 1 та академик лицей базасида ташкил этилмоқда (солиштирма жадвал – бу ерда).

 

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур таълим муассасаларининг директорлари этиб Қорақалпоғистон адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари тайинланади.

 

Мазкур юридик коллежлар қуйидаги 7 та ихтисослик бўйича кадрларни тайёрлайди:

  • давлат хизматлари бўйича юрист;
  • кадрлар масалалари бўйича юрист;
  • аграр секторда юрист;
  • шартнома масалалари бўйича юрист;
  • нотариат бўйича юрист;
  • адвокатура бўйича юрист;
  • ижро жараёни бўйича юрист.

 

Ушбу рўйхат меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб, адлия вазири томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда ўрта махсус юридик касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар адвокат, нотариус, юрисконсульт ёрдамчиси, шунингдек давлат ижрочиси, кадрлар бўйича инспектор, рухсатномалар бюроси инспектори, архивариус, иш юритувчи, иш юритувчи котиба ва бошқа лавозимларда ишлаши мумкин. Қонун ҳужжатларидаги сўнгги ўзгаришлар натижасида ушбу рўйхат кенгайтирилди.

 

 

Мазкур юридик коллежларга қабул танлов асосида амалга оширилади. Квота Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

 

Маълумот учун: Президентнинг 26.01.2018 йилдаги ПФ–5313-сон Фармони билан 2019/2020 ўқув йилидан касб-ҳунар коллежларига фақат 11-синф битирувчилари қабул қилиниши белгиланган. Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ–3504-сон қарори билан белгиланишича, коллежларда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Шунингдек минтақаларда 3 йил ишлаб бериш шарти билан давлат грантлари асосида ўқитилади.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Адлия вазирлигининг юридик коллежлари битирувчилари ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича Тошкент давлат юридик университетига киришлари мумкин, бунда бакалаврларни тайёрлаш махсус 3 йиллик дастури бўйича ўқитиш билан ва таълимни якунлагач, тақсимотга мувофиқ 3 йил давомида узлуксиз ишлаб бериш тўғрисидаги мажбуриятни олган ҳолда, кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбатлашув орқали қабул амалга оширилади.

 

Бу – муҳим! Адлия вазирлиги тузилмасига кирмайдиган коллежлар битирувчилари бундай имтиёзга эга бўлмайдилар. Масалан, 2-Тошкент юридик коллежи ўқувчилари.

 

Ҳужжатда бундай таълим тўлов-контракт тартибида ёки давлат грантлари асосида ўтказилиши очиқ-ойдин таъкидлаб ўтилмаган. Шунингдек суҳбатлашув ким томонидан ва қандай тартибда ўтказилиши, ушбу янгиликнинг «оддий» квоталар ва «суперконтракт» квоталарига таъсири баён қилинмаган. Мазкур масалалар Президент қарори ижроси юзасидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2 ой муддатда ишлаб чиқилади) тартибга солинади.

 

Изоҳ: Юридик коллежга қайта ташкил этиладиган таълим муассасаларининг 3-курс ўқувчилари таълимни ўша ерда тугатадилар, лекин улар яқин атрофда жойлашган коллеж ва лицейлар контингентига киритилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда у ердаги педагог ходимларни мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Нигора :

2018-07-28 23:47:58

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16