Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

179 нафар киши Ўзбекистон фуқаросига айланди

27.12.2016

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига 179 нафар киши қабул қилинди. 20.12.2016 йилда Президентнинг тегишли Фармони имзоланди ҳамда “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

Ҳужжатда бугунги кунда фуқаролик бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва бундай юксак унвонга муносиб шахсларни, энг аввало, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирган вақтда турли объектив ва бошқа ҳаётий вазиятларга кўра чет элда бўлган республиканинг маҳаллий аҳолиси орасидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида асосли қарорлар қабул қилиш масаласи муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланган.

 

Шуларни инобатга олган ҳолда, илмий ҳамжамиятда муҳокама қилинаётган, аксарияти жаҳон амалиётида анчадан буён қўлланилаётган фуқароликни олиш механизмларини янада такомиллаштириш чораларини мазкур мақолада кўриб чиқиш фойдадан ҳоли бўлмайди, деган умиддамиз.

 

Фақат муомалага лаёқатлиларни қабул қилиш

 

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси 1-қисмига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз илтимосномаларига кўра ушбу Қонунга биноан келиб чиқишидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тилидан, динга муносабатидан, сиёсий ва бошқа эътиқодларидан қатъи назар, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиниши мумкин.

 

Кўрсатилган нормада бизнинг назаримизда муҳим бўлган бир жиҳат эътиборга олинмаган. Миллий қонунчилик 18 ёшга тўлган шахсларни тўлиқ муомалага лаёқатли деб тан олади. Баъзи чет давлатларда фуқароликка фақат вояга етган ва муомалага лаёқатли шахслар қабул қилинади.

 

Бундай ёндашув шу билан асосланганки, фақат вояга етган ва муомалага лаёқатли шахсларгина ўзларининг қарорларини, айниқса, у ёки бу давлат фуқаролигини танлаш каби жиддий қарорларини тўлиқ англашга қодирдир. 

 

Муттасил яшаш: қандай ҳисоблаш керак?

  

Бугунги кунда мамлакатимиз фуқаролигига қабул қилишнинг асосий шартларидан бири охирги беш йил мобайнида доимий равишда унинг ҳудудида яшаши ҳисобланади. Аммо ушбу нормада айрим камчиликлар мавжуд.

 

Биринчидан, белгиланган муддатни ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланмаган. Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси берилган кундан бошлаб ҳисоблаш мақсадга мувофиқдек туюлади. Айнан шу ҳужжат республикада доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқлайди. Бунинг устига худди шундай амалиёт қатор хорижий мамлакатларда, шу жумладан, МДҲ давлатларида қўлланилади.

 

Иккинчидан, кўрсатилган беш йиллик муддат ичида Ўзбекистондан ташқарида энг кўп бўлишнинг вақт чегараларини белгилаб бериш даркор. Масалан, «Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида»ги Федерал қонуннинг 13-моддасига кўра (31.05.2002 йилдаги 62-ФҚ-сон) агар шахс бир йил ичида уч ойдан кўп бўлмаган муддатга унинг чегараларидан ташқарига чиққан бўлса, Россия ҳудудида яшаш муддати узлуксиз ҳисобланади.

 

Мунтазам яшашни аниқлашнинг бундай механизми ҳақиқатан ҳам мамлакатда доимий равишда истиқомат қилишни мақсад қилган одамларни аниқлаш ва, масалан, бу ерда бўлиш бошқа давлатдаги солиқ солишдан қочишнинг бир усули ҳисобланадиган шахсларни ажратиб олиш имконини беради.

 

Мамлакатнинг тил ва тарихини билиш

 

Хорижий тажрибага қайтар эканмиз, таъкидлаш жоизки, аксарият мамлакатлар фуқароликка кириш бўйича талаблардан бири сифатида давлат тили ва миллий қонунчилик асосларини билишни назарда тутади.

 

Масалан, Россия қонунчилигига кўра, давлат фуқароларига айланишни истаган чет эл фуқаролари  ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар рус тилини билиш даражасини тасдиқлашлари шарт. Бунинг учун муайян ҳолларларда махсус тестларни топшириш ва ундан ўтганлик ҳақидаги сертификатларни топшириш зарур. АҚШ, Канада, Венгрия каби мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш талаблар қўйилади.

 

Ўзбекистонда ўзбек тили давлат тили ҳисобланиб, қонун ҳужжатлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бошқа ҳужжатлари шу тилда қабул қилинади ва эълон қилинади, шу органларда иш давлат тилида юритилади, шунингдек, корхона, муассаса, ташкилот ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ҳамда молиявий ҳужжатлар шу тилда юритилади («Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг 8-10-моддалари). Булардан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинишни истаган шахслар албатта ўзбек тилини билиши ёки ўрганиши зарурлиги тўғрисида тамоман мантиқий хулоса келиб чиқади.

 

Албатта, бу саволга ёндашувда чегарадан чиқиб кетмаслик ва маълум сабабларга кўра тилни ўрганиш имкониятига эга бўлмаган шахсларнинг манфаатларини инобатга олиш зарур. Хусусан, қоидага кўра, истисно қилинадиган кексайиб қолган ёки имконияти чекланган шахслар (ногиронлар) назарда тутилмоқда.

 

***

 

Хулоса ўрнида яна бир бор таъкидлашни истардикки, фуқаролик – бу одамнинг давлат билан алоқасининг ўзига хос тури бўлиб, бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлиги билан ифодаланади. Фақат мамлакат фуқароларигагина сиёсий ҳуқуқлар берилган, яъни вакиллик органларига сайланиш ва сайлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими, судья, адвокат ва ҳ.к. бўлиш имкониятига эгадир.

 

Шу боисдан ҳам мазкур мақолада келтирилган масалаларнинг ҳал қилиниши давлат учун устувор саналади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланиш истагидагилар учун айниқса, муҳим аҳамият касб этади.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун янги асос жорий этилди

 

Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун асосларга тузатишлар киритилди

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум