Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

18 та давлат мулки объекти бузилади

22.05.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилдаги 291-сон қарори билан сотилиши, бепул фойдаланишга топширилиши ҳамда бузилиши лозим бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди.

 

Илгари уларни хусусийлаштиришда ташкилотларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган давлат ижтимоий инфратузилма объектлари хатловдан ўтказилганди. Унинг якунларига кўра қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилинди:

  • айрим давлат мулки объектларини сотиш (баҳолашни ўтказиш ва савдога қўйиш жадвалари бир ой муддатда тасдиқланади);
  • янада самарали фойдаланиш учун қатор объектларни давлат органларига оператив бошқарув ҳуқуқида ҳамда ташкилотларга бепул фойдаланишга топшириш (уларнинг бир қисми объектга бўлган ҳуқуқни аниқлаштирган ҳолда баланс сақловчи тасарруфида қолиши керак);
  • давлат мулки объектларини хўжалик бошқаруви органлари устав капиталига топшириш;
  • ваколатли органлар хулосалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари қарорлари бўйича айрим объектларни бузиш (бузиш жадваллари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда бир ой ичида тасдиқланади);
  • уй-жой биноларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан унда яшаётганларнинг устун ҳуқуқи билан уларни хусусийлаштириш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-15
  • USD:12710.95 (+0.00) сум
  • EUR:13718.93 (+0.00) сум
  • RUB:139.06 (+0.00) сум