Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2017 йил учун алкоголли маҳсулотларга энг кам нарх ошди

05.01.2017

2017 йилнинг 1 январидан алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар оширилди. Маҳсулотлар бу нархлардан арзон реализация қилиниши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, алкоголли маҳсулотларга энг кам нархлар 2010 йилнинг 1 январидан уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишининг олдини олиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида жорий этилган. Улар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун шаклланган минимал харажатлар, зарур  рентабеллик даражаси ҳамда амалдаги солиқлар (уларнинг индексацияси) ва мажбурий тўловлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

2017 йил учун 1 л тайёр маҳсулот учун қуйидаги минимал нархлар белгиланган:

1 литр учун сўмда

Маҳсулот тури

2016 йил учун энг кам нархи

2017 йил учун энг кам нархи

Ўсиш %да

Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг улгуржи-сотиш нархлари

1

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар

10 500

12 900

23%

2

Вино

4 500

5 400

20%

3

Коньяк

13 900

17 200

24%

Алкоголли маҳсулотлар учун чакана нархлар

1

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар

12 600

15 500

23%

2

Вино

5 400

6 500

20%

3

Коньяк

16 700

20 600

23%

 

Акциз солиғи индексацияси ва энг кам нарх индексацияси ўзаро боғлиқлигини инобатга олган ҳолда 2016 ва 2017 йил учун энг кам нарх мисолида бир бутилка (0,5 л) ароқнинг (алкоголь саноатининг асосий маҳсулоти) нархи ўсишини келтириб ўтамиз:

 

1 бутилка (0,5 л) учун сўмда

Кўрсаткичлар

2016 й.

2017 й.

Ўсиш % да

1.1.

Ишлаб чиқарувчи корхонанинг солиқларсиз улгуржи нархи

2213

2678

21%

1.2.

Акциз солиғи

2162

2703

25%

1.3.

ҚҚС

875

1076

23%

1.4.

Ишлаб чиқарувчи корхонанинг солиқларни ҳисобга олган ҳолдаги энг кам улгуржи-сотиш нархи

5250

6457

23%

 

 

 

 

 

2.1.

Улгуржи савдо базасининг улгуржи савдо устамаси (8%)

420

517

23%

2.2.

Улгуржи савдо базасининг улгуржи нархи

 

5670

6974

23%

2.3.

Ихтисослашган чакана савдо дўконининг чакана савдо устамаси (12%)

680

837

23%

2.4.

Энг кам чакана нархи

 

6350

7811

23%

 

Шу тариқа, корхонанинг улгуржи нархи билан қиёслаганда акцизларнинг олдиндан индексацияси алкоголли маҳсулотларнинг энг кам нархига ўсувчи таъсир кўрсатади.

 

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16