Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2017 йилда Ҳукумат Олий Мажлисга 30 та қонун лойиҳасини киритади

03.04.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2017 йилдаги 160-сон қарори билан 2017 йил учун қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш Дастури тасдиқланди.

У 30 банддан иборат бўлиб, Президент ҳужжатларида назарда тутилган 22 та қонун лойиҳаси, 8 таси - давлат бошқаруви органларининг ташаббус ва таклифлари шулар жумласидандир. Улар орасида қуйидаги Қонун лойиҳаларини келтириб ўтамиз:

  • «Маъмурий тартиб-тамойиллар  тўғрисида» (лойиҳа таҳлилига қаранг); 
  • «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида» (ундан нималар ўрин олиши борасида экспертимизнинг фикри билан танишинг); 
  • «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида» (бу хусусда мазкур ҳаволада ўқинг); 
  • «Меҳнат  миграцияси тўғрисида», у фуқароларимизнинг хорижда ишга жойлашиши механизмлари ва шакллари, меҳнат мигрантлари билан ишлашда дипломатик ваколатхоналарнинг фаолиятини, шунингдек чет давлатларда фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги чоралари ва ижтимоий ҳимояси масалаларини тартибга солади;
  • «Яраштирув (медиация) жараёнлари тўғрисида», унда фуқаролик ва хўжалик  (иқтисодий) низоларини судгача тартибга солишнинг асосий механизмлари ўз аксини топиши керак;  
  • «Давлат хизмати тўғрисида» ва бошқалар. 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум