Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2018 йил учун Давлат дастури лойиҳаси 5 январгача ишлаб чиқилади

29.12.2017

 

Президентнинг 28.12.2017 йилдаги Ф-5155-сон фармойиши билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» йилида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш бўйича Йиғма ишчи гуруҳ ташкил этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси 5 босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири эълон қилинган йил номига биноан ҳар йили алоҳида Давлат дастури тасдиқланишини кўзда тутади.

 

Келгуси йил мамлакатимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинди.

 

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси раҳбарлигида ташкил этилган гуруҳ таркибига вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Олий Мажлис, Президент девони вакиллари ва бошқалар киради (жами 14 нафар).

 

Йиғма ишчи гуруҳга келгуси йил учун давлат дастури лойиҳасини 2018 йил 5 январгача тайёрлаш топширилди. 5 дан 15 январгача бўлган даврда лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун, шу жумладан Интернетда жойлаштирилади. Тушган таклифлар ҳисобга олинган ҳолда мукаммал ишлаб чиқилган таҳрири тасдиқлашга киритилади (20.01.2018 йилгача).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 28.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16