Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2019 йилда ЖИЭББ ҳузурида Пробация хизмати ташкил этилади

09.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 7.11.2018 йилдаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4006-сон қарори эълон қилинди.

 

Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида ташкил этилмоқда. У 2019 йил 1 январдан ўзгартирилади. 

 

Пробация бўлинмаларининг асосий вазифалари қуйидагилардир:

  • ИИОнинг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни (жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ва ҳ.к.) ижро этиш бўйича фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда самарали ташкил этиш;
  • шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
  • назорат остидагилар, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу жумладан уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали ҳар томонлама амалий кўмаклашиш;
  • назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни тузган ҳолда ўрганиш.

 

Туман (шаҳар) пробация бўлинмаларининг шахсий таркиби 1 нафар ходимга шаҳарларда – 100, туманларда – 75 нафар маҳкум ҳисобидан келиб чиқиб тақсимланади. Янги тузилмада устуворлик асосида ижтимоий, педагогика ва профилактика соҳаларида иш тажрибасига эга бўлган офицерлар хизмат қилади. Катта амалий иш тажрибасига эга бўлган ва хизматдан салбий ҳолатларга кўра бўшатилмаган ИИОнинг пенсионерлари ҳам у ерга тайинланиши мумкин. Уларга тўлиқ миқдорда пенсия тўлашда давом этадилар.

 

Ҳудудий ИИОда раҳбарларнинг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосарлари пайдо бўлади (ҳозир – жазони ижро этиш бўлими бошлиқлари). Улар янги бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириб, ушбу йўналиш учун шахсан жавобгар бўладилар.   

 

Шу билан бир қаторда Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. У ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан келиб тушадиган ушланмаларнинг 50%и ҳисобидан шакллантирилади. Маблағлар хизмат ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қўшимча киритилган штат бирликларини таъминлаш, шунингдек маҳкумларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этишга сарфланади.

 

Ҳужжат билан 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Уни амалга ошириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда (1.06.2020 йилгача).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16