Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2019 йилдан 100% ноаграр бизнес-тузилмалар ресурс солиқлари, 20% – ҚҚС тўлайди

02.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши билан мамлакат солиқ тизими қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги низоларга барҳам бериладиган бўлди. Тасдиқланган Концепция бизнеснинг малол келмайдиган солиқларга бўлган талаби билан жамоат эҳтиёжларини молиялаштириш зарурати ўртасида мувозанат ўрнатишга уринмоқда.  

 

Концепция солиқ солишда қуйидаги умумжаҳон тамойилларини амалга ошириб, мамлакатимиздаги солиқ солиш тизимини ислоҳ қилмоқда:

  • солиқ юки солиқ тўловчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, фаолият тури ва миқёсига боғлиқ эмас;
  • микробизнес солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқидан фойдаланади;
  • ресурс солиқларининг қўлланилиши кўчмас мулк, сув ва ердан самарали фойдаланишни рағбатлантиради; 
  • тадбиркорлар дивидендлар тарзида оладиган даромадларга пасайтирилган ставкаларда солиқ солинади;
  • солиқ базаси ўсиб боришига қараб солиқлар аста-секин пасаяди.

 

Миллиард сўмингиз бўлмаса

 

Йиллик обороти 1 млрд сўмгача бўлган корхоналар қуйидаги солиқларни тўлайдилар:

  • 4 фоизлик ставкада оборотдан (ялпи тушумдан) солиқ;
  • ресурс солиқлари: юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи (2%лик ставкада), ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. Бу микробизнес учун малол келиш-келмаслигини Солиқ кодексининг янги таҳрири кўрсатади. Бироқ ушбу солиқларни ҳисоблаш вазифаси микробизнеснинг эмас, балки давлат тузилмалари зиммасига юклатилиши ҳақида қарор қабул қилиниб бўлди;
  • ихтиёрий равишда ҚҚС. Микробизнес субъекти мижозлари ҚҚС тўловчилари бўлса, бу фойдали бўлиши мумкин.

 

Соддалаштирилган тартибни қўллаш учун тушумнинг чегаравий миқдори 3 йилда камида 1 марта қайта кўриб чиқилади.

 

Миллиард сўмдан ортиқми – ҚҚС ёки фойда солиғи тўлайсиз

 

Йиллик обороти 1 миллиард сўмдан ошадиган хўжалик юритувчи субъектлар ресурс солиқларидан ташқари ҚҚС ва фойда солиғини тўлайдилар.

 

2019 йилда ҚҚС ставкаси 20% даражасида сақланади. Кейинги йил якунлари бўйича солиқ ҳисобига олишни ривожлантириш, солиқ солиш базасини аниқлаштириш ва имтиёзларни қисқартириш орқали ставкани пасайтириш режалаштирилмоқда. ҚҚСни ҳисоблаш тартибига ҳам ўзгартириш киритилиши керак. Мақсад – ҳисоб-китобларни соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини енгиллаштириш. Хусусан, сотиб олинадиган асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар нархига киритиладиган ҚҚСни ҳисобга олиш суммаларига киритишга рухсат берилади.

 

Кўпгина хўжалик юритувчи субъектлар учун фойда солиғи ставкаси 14%дан 12%гача, тижорат банклари учун 22%дан 20%гача пасаяди. Уяли алоқа компаниялари ҳам фойда солиғини 20%лик ставкада тўлайдилар.

 

Дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан солиқ – ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар учун 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилади.

 

Барча умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун бугунги кунда давлат мақсадли жамғармаларига оборотдан 3,2% миқдорида ундирилаётган мажбурий ажратмалар бекор қилинади.

 

Нималар ўзгармайди

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун алоҳида солиқ солиш тартиби аввалгидек қолади. Улар ҳозиргидек ягона ер солиғини тўлайдилар.  

 

Хусусийлаштирилган ҳамда бошқа объектлар ва ресурслардан самарасиз фойдаланувчи шахслар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғининг оширилган ставкаларидан фойдаланиш ҳам сақланади.





 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум