Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

2020 йил якунига қадар мамлакатимиз бўйлаб 29 та заргарлик маркази очилади

10.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Лойиҳа ташаббускорлари ва лойиҳанинг йиллик қуввати кўрсатилган ҳолда уларни ҳудудлар кесимида ташкил этиш жадвали тасдиқланди (7.10.2019 йилдаги 851-сон ВМҚга қаранг).

 

Замонавий заргарлик марказлари асосан, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларида ҳамда ҳудудларнинг туристик йўналишларида жойлаштирилади. Шунингдек, фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан инвесторларга “нол” харид қийматида сотилади.

 

Қуриш, реконструкция қилиш, зарур ташқи инфратузилмани ўтказиш ишлари ташаббускорларнинг ўз маблағлари, улар томонидан жалб қилинган кредитлар ёки тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

 

Жадвалга асосан заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган жараённи тўлиқ ўз ичига олувчи 29 та марказни очиш режалаштирилмоқда. Масалан, пойтахтда жадвалга кўра Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларида лойиҳанинг умумий қуввати 7 100 кг олтин ва 200 кг кумуш бўлган 3 та шундай марказ ташкил этилиши лозим. Келаси йилнинг охиригача Тошкентда жами 10 тадан кам бўлмаган заргарлик марказларини очишни кўзламоқдалар.

 

Марказларнинг ўтказиладиган халқ амалий санъати халкаро фестивалларида қатнашиши кўзланмоқда. Заргарлик марказлари фаолияти ва фестивалларда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари, вақтинчалик прописка ва уни расмийлаштириш давлат божи ва йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум