Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2024 йилги Давлат бюджетининг қабул қилиниши муносабати билан нималар ўзгарди

05.01.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 29.12.2023 йилдаги ПФ-221-сон Фармони билан «Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида Президентнинг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Шундай қилиб, Президентнинг 7.03.2022 йилдаги  ПФ-87-сонли «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига қўшимча сифатида давлат мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар бадалидан озод қилинган тарбияланувчилар учун озиқ-овқат харажатлари тўлиқ давлат бюджетидан қопланиши белгиланди.

 

Президентнинг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сонли «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига киритилган ўзгаришларга мувофиқ:

– 2030 йил  1 январгача мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича ижтимоий солиқ ставкаси (Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари бундан мустасно) 1% миқдорида белгиланди.

 

Шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликларининг таклифига кўра туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгашларининг қарорлари асосида туманлар (шаҳарлар) бюджетларида шакллантирилган қўшимча манбалар ҳисобига дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш чора-тадбирларига маблағлар ажратилмоқда. Президентнинг 30.12.2021 йилдаги ПФ-46-сонли «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш киритилди. Илгари ушбу тадбирлар учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан 2% гача маблағ ажратилган.

 

Ҳужжат билан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари, шунингдек давлат активларини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш белгиланди:

  • 92% – Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;
  • 5% – Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига;
  • 3% – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига.

Президентнинг 14.01.2019 йилдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонига ўзгариришлар киритилди.  

 

Президент фармонларига бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.01.2024 йилдан кучга кирди

 

 Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-24
  • USD:12712.88 (+0.00) сум
  • EUR:13788.39 (+0.00) сум
  • RUB:140.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21