Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

5 кунлик янги йил таътили ва 2018 йил учун қўшимча дам олиш кунлари

29.12.2017

 

Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Ҳужжат матни давлатимиз раҳбарининг расмий сайтида жойлаштирилган.

 

Янги йил

 

30 декабрдан 3 январга қадар «янги йил таътили» тақдим этилди. Бундай имконият 6 январь шанба кунидаги дам олиш кунини 3 январь чоршанба кунига кўчириш ҳамда 2 январь сешанба кунини қўшимча дам олиш куни деб эълон қилиш натижасида вужудга келди.

 

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар учун дам олиш даври 5 кунни ташкил этади, ҳафтасига 6 кун ишловчиларга эса дам олиш кунини шанбадан чоршанбага кўчириш дахл қилмайди.

 

Батафсил: 2017 йилнинг 30 ва 31 декабрь кунлари   – календарь бўйича дам олиш кунлари, 2018 йилнинг 1 январь куни   – ишламайдиган  байрам куни, 2018 йилнинг 2 январь куни – қўшимча дам олиш куни, 2018 йилнинг 3 январь куни  – 6 январдан кўчирилган дам олиш куни.

 

Наврўз

 

Ушбу байрамда ҳам дам олиш кунлари узоқроқ чўзилади. Бунинг учун 17 ва 24 мартдаги шанба дам олиш кунлари 19 ҳамда 22 мартга кўчирилди. 20 март сешанба эса қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

 

Янги йилдаги сингари ҳафтада 5 кун ишловчи ходимлар учун дам олиш кунлари 5 кунни ташкил этади, ҳафтада 6 кун ишловчилар учун эса шанба кунини кўчириш дахл қилмайди.

 

Батафсил:  2018 йил 18 марткалендарь бўйича дам олиш куни, 2018 йил 19 март – 2018 йил 17 март кунидан кўчирилган дам олиш куни, 2018 йил 20 мартқўшимча дам олиш куни, 2018 йил 21 мартбайрам куни, 2018 йил 22 март – 24 март кунидан кўчирилган дам олиш куни.

 

Мустақиллик куни

 

Энг асосий давлат байрами ҳам кенг нишонланади. 8 ва 15 сентябрдаги шанбалар тегишинча 3 ва 4 сентябрь кунларига кўчирилди. Байрам арафасидаги 31 август жума куни қўшимча дам олиш кунига айланди.

 

Янги йил ва Наврўздаги сингари ҳафтада 5 кун ишловчи ходимлар учун дам олиш кунлари 5 кунни ташкил этади, ҳафтада 6 кун ишловчилар учун эса шанба кунини кўчириш дахл қилмайди.

 

Батафсил: 2018 йил 31 августқўшимча ишламайдиган кун, 2018 йил 1 сентябрь – байрам куни, 2018 йил 2 сентябрь – календарь бўйича дам олиш куни, 2018 йил 3 сентябрь – 2018 йил 15 сентябрь шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 2018 йил 4 сентябрь – 8 сентябрдан кўчирилган дам олиш куни. 

 

Бу муҳим! Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 3 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади. 

 

Бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда ташкилотнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шартномалари ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишиб қабул қилинадиган бошқа ички ҳужжатларда белгиланади.

 

Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

 

Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайити

 

Ҳужжатга шарҳда қайд қилинганидек, 2018 йилдан бошлаб ушбу байрамларга ҳар йили 3 дам олиш куни тўғри келади. Бунинг учун айрим дам олиш кунлари байрам арафасидаги иш кунларига кўчирилади. Аниқ кўчириладиган кунларни Фармонда кўрсатишнинг имкони бўлмаган. Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайитини нишонлаш саналари Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатига асосан белгиланади (саналарни ҳисоблаш ой календарига асосан амалга оширилади).

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум