Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
МХИКга ўлчов бирлиги килограмм бириктирилган бўлса, товарни литрда сотиш мумкинми ПҚ-268-сон қарор МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нимани ўзгартиради Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда ҳисобдор шахсларнинг пластик карталаридан тўлов қилиш мумкинми Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш мумкин Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар

60 ёшдан ошмаган қишлоқ аҳолисига имтиёзли ипотека

20.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Арзон уй-жой қурилиши учун имтиёзли ипотека кредити расмийлаштириш учун  қишлоқ жойларда яшовчи қарз олувчиларга ёшга доир чеклов белгиланди (18.09.2019 йилдаги 784-сон ВМҚга қаранг).

 

Гап якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилиши учун  имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби хусусида бормоқда. Мазкур ҳолатда кредитлар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ, Ўзмиллийбанк, “Ипотека банк” АТИБ, AT “Халқ банки”, “Асака банк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк”да берилади.

 

Энди ипотека кредитини қишлоқ жойларда яшовчи, мурожаат қилган кунда 60 ёшдан ошмаган фуқаролар расмийлаштириши мумкин. Қуйи ёш чегараси ўзгармади – 18 ёш.

 

Бундан ташқари, бу ва бир қатор бошқа ҳукумат ҳужжатлари аввал қабул қилинган Президент қарорларига мувофиқ келтирилди. Ўзгартиришлар барпо этилаётган уй-жойларнинг типлари ва кредитлашнинг бошқа шартлари: кредит тақдим этилаётган муддат, имтиёзли давр давомийлиги,  бошланғич бадал миқдори, фоиз ставкалари ва ҳ.к. қисмида киритилди. Улар билан бизнинг шарҳларимизда бу ерда, бу ерда ва бу ерда батафсил танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


.

Валюталар курси

2025-09-08
  • USD:12520.78 (+0.00) сум
  • EUR:14634.29 (+0.00) сум
  • RUB:153.70 (+0.00) сум