Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича қандай солиқлар солинади 2027 йил 1 январдан бошлаб «E-kontrakt» орқали «шубҳали валюта операциялари»нинг қандай белгилари кузатилади Меҳмонхона ва умумий овқатланиш учун спиртли ичимликлар: рақамли маркировка кодлари маҳсулотни қабул қилишда ёпилади Меҳмонхона ва умумий овқатланиш учун спиртли ичимликлар: рақамли маркировка кодлари маҳсулотни қабул қилишда ёпилади

6 май куни муборак Рамазон ойи бошланади

02.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президент 2019 йил 1 май куни тегишли қарорни имзолади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра, 2019 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 6 май кунига тўғри келмоқда.

 

Шу муносабат билан маҳаллий ҳокимликларга «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда ушбу ойни миллий анъана ва қадриятларимиз руҳида ўтказиш вазифаси топширилди. Хусусан, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, зиёратгоҳларни, қабристонларни ободонлаштиришга алоҳида аҳамият бериш зарур.

 

Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.