Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди Норезидентга даромад тўланганидан кейин қонунийлаштирилган резидентлик сертификатини қўллаш мумкинми Муайян муддатга солиқ тўлашдан озод этиш тарзида берилган ҚҚС бўйича имтиёзлар Муайян муддатга солиқ тўлашдан озод этиш тарзида берилган ҚҚС бўйича имтиёзлар

Абдулла Авлоний номидаги янги давлат стипендияси таъсис этилди

11.09.2025

Рус тилида ўқиш

10.09.2025 йилда Президентнинг ПҚ-162-сонли “Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасалари талабалари учун Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. 

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда маърифатпарвар ва улуғ педагог Абдулла Авлоний номидаги янги давлат стипендияси таъсис этилади.

 

Стипендия ҳар бир педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаси бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган бир нафар талабага берилади. Номзодлар танлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.1993 йилдаги ПФ–555-сон “Ўзбекистонда ёшларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади. Шу тариқа, ушбу стипендия педагог кадрлар тайёрлаш тизимида истиқболли талабаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг яна бир муҳим воситасига айланади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2025 йилдан кучга кирди.

Саодат Усманова

 


.

Валюталар курси

2025-11-06
  • USD:11970.67 (+0.00) сум
  • EUR:13748.31 (+0.00) сум
  • RUB:147.59 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 ноябрь№ 44