Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 2 баравар оширилди

06.01.2018

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон  қарори билан 2018 йил учун абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори белгиланди.

 

У ойига 4 000 сўмгача (2017 йилда – 2 000 сўм) оширилди. Бунда тўловни тақсимлаш тартиби ҳам ўзгарди:

  • 29% –бюджетга;
  • 70% – Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фондига – у инвестиция лойиҳаларини ҳамда ахборотлаштириш дастурларини амалга ошириш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришга ишлатилади;
  • 1% – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармасига.

 

Эслатиб ўтамиз, абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 1.01.2012 йилдан бошлаб жорий этилган, уни ҳисоблаш тартиби эса Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) билан белгиланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ирина Ахметова.

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум