Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерияга доир барча янгиликлар buxgalter.uz сайтида!Мол-мулк солиғини унинг бозор қийматидан келиб чиқиб қайта ҳисоблаш бўйича талабномага қандай жавоб бериш лозим – buxgalter.uz да ўқингКонтрагентингиз ҚҚС тўловчиси эканлигини қандай билишингиз мумкин – buxgalter.uz да ўқингИш ҳақини якка тартибда ҳисобга олиш реестри қандай юритилади – buxgalter.uz да ўқингҚарз шартномаси бўйича фоизлар қарз қопланадиган санада тўланса, ДСИга қандай жавоб бериш лозим – buxgalter.uz

Адвокат лицензиясини олиш учун муомалага лаёқатлилигингизни тасдиқланг

11.01.2019

Рус тилида ўқиш


Адвокат мақомини олишга талабгор шахслар учун малака имтиҳони бўйича янги тартиб белгиланди (рўйхат рақами 1921-3, 9.01.2019 й.).

 

Масалан, 2018 йилнинг май ойида Президент томонидан адвокатлар фаолиятини лицензиялаш қоидаларини ўзгартириш таклиф этилди. Масалан, адвокатлик фаолияти мутахассисликлари бўйича алоҳида лицензияларни жорий қилиш. Адвокатлик тузилмасида мажбурий стажировка ўташ муддатини 6 ойдан 3 ойга қисқартириш. Давлат  ташкилотларининг юрисконсульти, судья, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи лавозимида камида 3 йил фаолият юритган шахсларни мажбурий стажировкадан озод этиш (батафсил 12.05.2018 йилдаги ПФ–5441-сон Фармонга, шунингдек шарҳга қаранг). Янгиликлар 2018 йил 1 июлдан кучга кириши керак эди. Бироқ «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунга 2018 йил октябрга келиб ўзгартиришлар киритилди (шарҳга қаранг).

 

Қонуности ҳужжатларини мувофиқлаштириш пайтида лицензиялаш жараёни амалда тўхтатилган эди. Шу боис қабул қилинган ҳужжат мазкур жараённи тиклаш учун жуда муҳим ҳисобланади.

 

Малака комиссияларида адвокатлар кўпчиликни ташкил этиши кераклиги белгиланган. Ҳудудий комиссиялар аъзолари сони 7 ёки 9 нафардан иборат бўлади. Тегишинча, аъзолардан 4 ёки 5 нафари адвокатлик ҳамжамияти вакили бўлиши лозим. Бунда Адвокатлар палатаси ходимлари комиссияда иштирок этиши тақиқланди. Қолган комиссия аъзолари адлия органлари, судлар ва бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали ходимларидан тайинланади.

 

Талабгорлар судланмаганлиги ва муомалага лаёқатлилиги тўғрисида маълумотни комиссияга мустақил равишда топширадилар. Илгари бундай маълумотларни тўплаш малака комиссияси котибига топширилар эди. Судланганлик/судланмаганлик тўғрисида маълумотномани қандай олиниши тўғрисида – бу ерда. Муомалага лаёқатлилик тўғрисида маълумотнома бўйича эса маъмурий тартиб мавжуд эмас. Демак, Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестридан маълумот олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилиш лозим (22.09.2014 йилдаги 269-сон ВМҚга 2-иловага қаранг).

 

Адлия вазирлиги имтиҳон варақасидаги саволларни тузишда иштирок этмайди. Бу билан Адвокатлар палатаси шуғулланади. Ҳар бир мутахассислик бўйича (1) фуқаролик ва иқтисодий ишни юритиш, 2) маъмурий ва жиноий ишни юритиш) саволлар бир-биридан фарқ қилади. Худди илгаригидек,  ҳар бир варақага 5 тадан кўп бўлмаган савол киритилади. Комиссия талабгорлар берган жавобларни 10 баллик тизимда баҳолайди. Талабгор тўплаган балл энг юқори баллнинг 60%идан кам бўлмаслиги  керак.

 

Имтиҳон топшира олмаган шахслар, илгаригидек бир йилдан кейин эмас, балки 6 ой ўтгач имтиҳонни қайта топширишлари мумкин бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.09.2019  йилдан кучга кирди. 

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2019-05-14
  • USD:8458.16 (+9.27) сум
  • EUR:9501.05 (+38.29) сум
  • RUB:129.74 (--0.07) сум