Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул қилинган Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак

АЭСда водород портлашидан ҳимояни қандай таъминлаш мумкин

26.03.2026

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарори (19.03.2026-й. АВ рўйхати рақами 3791) билан Атом электр станциясида водород портлашидан ҳимояни таъминлаш қоидалари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 24.12.2024 йилдаги «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-224-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Қоидалар қуйидагиларни назарда тутади:

  • АЭСни лойиҳалаш ва қуришда амалга ошириладиган водород портлашидан ҳимояни таъминлашга қўйиладиган асосий талаблар;
  • АЭС эксплуатациясида амалга ошириладиган водород портлашидан ҳимояни таъминлашга қўйиладиган асосий талаблар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова