Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Агроплатформа” ахборот тизими қандай ёрдам беради

07.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2023 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 330-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан “Агроплатформа” ахборот тизимидан (agroplatforma.uz) фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  Мазкур тизим пахта, бошоқли дон ва бошқа маҳсулотлар етиштириш учун фермер хўжаликларига имтиёзли кредитларни ажратиш, суғурталаш, шартномаларни электрон тарзда расмийлаштириш, техникани лизингга бериш, “бир ойна” тамойили асосида амалга ошириладиган агротехник тадбирларни таъминлаш ва хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.

 

Тизим қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш учун жорий этилади:

  • қишлоқ хўжалиги корхоналари, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича ишончли маълумотлар билан таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш фаолиятини амалга ошириш доирасида идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга замонавий рақамли технологияларга асосланган хизматлар кўрсатиш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнидаги мавжуд вақт сарфи ва операцион харажатларни қисқартириш.

 

“Агроплатформа” ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидагилар белгиланган:

  • ахборот тизимининг мақсадлари, функция ва вазифалари, ахборот тизими иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш тартиби;
  • ахборот тизими оператори ва фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ахборот тизимида фойдаланувчининг рўйхатдан ўтиш тартиби;
  • ахборот тизимидан фойдаланувчилар ўртасида электрон ҳужжатлар алмашиш ва техник хизматлар кўрсатиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19