Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аҳоли хавфсизлиги учун фармацевтика соҳасида дорилар назоратининг янги тизими жорий этилади

26.01.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 23.01.2024 йилда 20-сонли “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонни имзоладаи.

 

2024 йил 1 июлдан бошлаб дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади.

 

Фармакологик назорат тизими  ICH GCP, ICH E2A, ICH E2B, ICH E6 халқаро стандартлари талабларига асосланади. У қуйидагиларни назарда тутади: 

 • дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида маълумот тўплаш: маълумотлар дори муомаласининг барча субъектлари, жумладан, беморлар, шифокорлар, фармацевтлар, ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлардан тўпланади;

• дори воситалари хавфсизлигини баҳолаш: фармакологик назорат  тизимида тўпланган маълумотлар беморлар хавфсизлигига потенциал хавф-хатарларни аниқлаш учун мутахассислар томонидан баҳоланади;

• потенциал таҳдидларга жавоб бериш: агар бемор хавфсизлигига потенциал таҳдидлар аниқланса, дорини бозордан қайтариб олиш, ундан фойдаланишни чеклаш ёки фойдаланиш йўриқномасидаги маълумотларни ўзгартириш каби тегишли чоралар кўрилади.

 

Тизим дори воситаларини қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради. Бу эса ножўя таъсирлар сонининг камайишига ва тиббий ёрдам сифатининг ошишига олиб келади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01.2024 йилдан кучга кирди.

 


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16