Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул қилинган Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.

16.09.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 12.09.2026 йилдаги «Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-326-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда кўзда тутилган асосий мақсадлар: 

• бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш асосида аҳолига суюлтирилган газни ўз вақтида ва етарли миқдорда етказиб беришни йўлга қўйиш;

• соҳага инвестициялар ва хусусий секторни жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш;

• суюлтирилган газни етказиб беришда замонавий технологик ускуналарни жорий этиш, йўқотишларни камайтириш ва тизимни тўлиқ рақамлаштириш.

 

Ҳужжатда аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш функцияларини ихтисослаштириш учун "Ҳудудгазтаъминот" АЖ таъсисчиси ҳузурида "LPG-Trade" МЧЖни ташкил этиш назарда тутилган.

 

Бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш доирасида:

  • аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш устуворлиги таъминланади;
  • республика корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган суюлтирилган газ фақат биржа савдолари орқали сотилади (ўз станцияларида сотиладиган ҳажмлар бундан мустасно). Бунда, суюлтирилган газни биржа савдоларига қўйиш нархига нисбатан биржа орқали сотиш нархининг ўсиш  чегараси белгиланиши бекор қилинади;
  • аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш билан шуғулланувчи корхоналар маҳсулотларни биржа ва импорт орқали тўғридан-тўғри харид қилади. Бунда "LPG-Trade" МЧЖга суюлтирилган газ импортини амалга оширишга рухсат берилмайди;
  • кросс-субсидиялаш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади;
  • Давлат аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлайди. 

 

Нархлар ўртасидаги фарқ, шунингдек, суюлтирилган газни тартибга солинадиган чакана нархларда аҳолига етказиб бериш билан боғлиқ иқтисодий асосланган харажатлар "LPG-Trade" МЧЖ томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.

 

2026 йил 1 октябрдан бошлаб тажриба тариқасида тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган суюлтирилган газни маиший газ баллонларида истеъмолчиларга эркин нархларда тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича Андижон лойиҳаси амалга оширилади.

 

Бунда оператор истеъмолчиларга суюлтирилган газни уни идентификация қилиш имкониятини берувчи (бар-код, логотип, тамға ва бошқа белгилар бўйича) ўзига тегишли турли ҳажмдаги маиший газ баллонларида чекланмаган миқдорда етказиб беради.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 15 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова