Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобининг иловаларида нима ўзгаради Йирик солиқ тўловчилар тўғрисидаги низомда нима ўзгаради Кичик корхона Uzum Market орқали товар сотса Кичик корхона Uzum Market орқали товар сотса

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирлайдилар

25.03.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2019 йилдаги 240-сон қарори билан «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди, дея хабар беради Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.

 

Кўкрак нишони билан давлат органлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирланади.

 

Ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 октябрга кадар адлия органларига тақдим этиш лозим. Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

 

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади. Тақдирланган шахслар ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.



.

Валюталар курси

2025-09-22
  • USD:12349.87 (+0.00) сум
  • EUR:14524.68 (+0.00) сум
  • RUB:148.15 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг