Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Академик лицейларда ўқиш муддати 2 йилгача қисқартирилди

27.09.2017


Президентнинг 26.09.2017 йилдагиОлий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзА сайтида жойлаштирилган.

 

Ўқув-методик ва моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган академик лицейларнинг рўйхати тасдиқланди. Ушбу лицейлар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилишни тўхтатади, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб эса фаолиятини тугатади.  2 ва 3-босқич ўқувчилари таълимни амалдаги ўқув дастурлари бўйича якунлайдилар ва уларга давлат намунасидаги диплом берилади.

 

Юқори илмий ва педагогик салоҳиятга, етарли моддий-техника базага эга бўлган академик лицейлар эса олий таълим муассасалари тасарруфига берилади. Лицей битирувчиларининг олий таълим муассасасига кириш кўрсаткичлари паст бўлган тақдирда ректор, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор, шунингдек масъул ходимлар ойлик маошларидан жарима кўринишида интизомий жавобгарликка тортилади.

 

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади ва уларга ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади. Узоқ жойлашган лицейлар ўқувчилари ётоқхона ҳамда имтиёзли озиқ-овқат билан таъминланадилар  (ота-оналар ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида ҳақ тўлайди).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум