Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Совуқ сув бўйича ҳисобот беришни унутманг 2026 йилда норезидентлар даромадларидан олинадиган фойда солиғи: тўлаш муддатлари ва Ҳисоб-китобни тақдим этиш Кўчмас мулк ва қурилиш материалларининг бозор нархи: солиқ органлари базани қачон қайта ҳисоблаб чиқади Кўчмас мулк ва қурилиш материалларининг бозор нархи: солиқ органлари базани қачон қайта ҳисоблаб чиқади

Акциядор даъвоси бўйича давлат божини айбдор тараф тўлайди

06.01.2016

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 337-моддасига ўзгартиришлар киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришлар акциядорлар АЖнинг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилган тақдирда акциядорларга давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш имконини беради. Суд қарори чиқарилгандан кейин эса давлат божи айбдор тарафдан ундирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, СКнинг 326-моддасига биноан давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўловдир. Ушбу ҳаракатлар амалга оширилиши ва (ёки) ҳужжатлар берилиши хусусида мурожаат қилаётган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир.

 

Республикада қулай инвестициявий муҳит яратиш мақсадида 2015 йилда Президент томонидан “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармон (24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон) ва “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарор (21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон) қабул қилинди. Ва акциядорларга давлат божини тўлаш муддатини кечиктиришни тақдим қилиш тартиби АЖ фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган чоралардан бири сифатида белгиланган.

 

 Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.