Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ кодексига ислом молияси билан боғлиқ қандай нормалар киритиладиЎзбекистонда алкоголь ва тамакига акциз маркалари қандай янгиланадиEXW Incoterms® 2020 атамасини қандай талқин қилиш керак

Ал-Хоразмий университети ташкил этилди

02.05.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 30.04.2025 йилдаги «Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-160-сон Қарор имзоланди.

 

Ал-Хоразмий университети ташкил этилди. У ерда муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрланади.

 

Университетда таълим давлат ва инглиз тилларида олиб борилади. Ўқув жараёни БАА, Хитой ва Буюк Британиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

 

Шунингдек, «Ал-Хоразмий» мажмуаси ҳудудида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали ташкил этилмоқда.

 

Махсус мактабда ўқув жараёни STEM модели бўйича 7 йиллик дастур асосида ташкил этилади.

 

 Бунда:

  • дастлабки 5 йилда ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга устуворлик берилади;
  • ўқувчиларни танлаш умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика ва информатика фанлари бўйича иқтидори бўлган 4-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев


Валюталар курси

2026-03-31
  • USD:12210.71 (+0.00) сум
  • EUR:14036.21 (+0.00) сум
  • RUB:150.36 (+0.00) сум