Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz сайтидаги янги функционалларни ҳисобга олган ҳолда айланма солиғи ҳисоботига қандай ўзгартиришлар киритиш мумкин Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби

Алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларидан қандай фойдаланилади

17.07.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2025 йилдаги 434-сон қарори билан «Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

 

Ушбу Низомда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш режасининг бажарилмагани учун таъсир чораларини қўллаш тартиби, йиллик ишлаб чиқариш қуввати ва ишлаб чиқариш қувватларининг юкламаси ҳисоб-китоби белгиланган.

 

Тасдиқланган йиллик ишлаб чиқариш режаси асосида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ҳолати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан мониторинг қилинади.

 

Ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқариш режалари асосида йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни мониторинг қилишда қуйидагилар ўрганилади:

  • харид қилинган, сарфланган ва қолдиқда бўлган истеъмол этил спирти ҳажми;
  • ишлаб чиқарилган, реализация қилинган ва сақланаётган алкоголь маҳсулотлари ҳажми;
  • ишлаб чиқаришда фойдаланилган акциз маркалари ва мажбурий рақамли маркировка кодлари сони;
  • ишлаб чиқаришда фойдаланилган ичимлик суви ва электр энергияси сарфи;
  • алкоголь маҳсулотлари реализацияси бўйича тўланган солиқлар.

 

Агар ярим йил якуни бўйича ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кам бўлганда, белгиланган 60 фоизнинг бажарилмаган қисмига акциз солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланади.

 

Агарда кейинги ярим йил якунларида тасдиқланган йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш режаси тўлиқ бажарилганда ҳамда акциз солиғи тўлиқ тўланганда, ундирилган молиявий жарима суммалари қайтарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 16.10.2025 йилдан кучга киради.

 

Саодат Усманова