Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил августдан ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни ким тўлайди «Ҳуқуқий тарғибот» тизими қандай ишлайди Марказий банк асосий ставкани 14% даражасида сақлаб қолдиЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўриқнома Ишга қабул қилишни қачон рад этиш мумкин ва қачон мумкин эмас

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам нархлар оширилди

24.03.2021

Рус тилида ўқиш

20 мартдан бошлаб Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар оширилди.

Янги нархлар Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қўшма қарори билан тасдиқланди (рўйхат рақами 3288, 20.03.2021 й.).

 

 

1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қуйидагиларни ташкил этади:

  • вино – 11 200 / 13 200 сўм (илгари 9 400 / 11 200 сўм);
  • коньяк – 41 200 / 49 400 сўм (илгари 33 000 / 39 000 сўм);
  • ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари – 28 600 / 34 400 сўм (илгари 24 000 / 28 500 сўм).

 

Алкоголь маҳсулотлари нархлари ўтган йилнинг октябрь ойида оширилган эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


.

Валюталар курси

2025-09-11
  • USD:12360.86 (+0.00) сум
  • EUR:14479.51 (+0.00) сум
  • RUB:145.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг