Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда иккиёқлама солиқ солиш: ундан қандай қутилиш ва тўланган солиқларни қандай ҳисобга олиш мумкин ЭРИ ва фискал модуль учун тўлов реквизитлари ўзгардиСолиқчилар ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарлари аҳолиси даромадларни декларациялашнинг янги тизимини биринчи бўлиб синовдан ўтказадилар Товар ва хизматлар реализация қилинганда ҚҚС қандай ҳисобланади – Buxgalter Pro

«Андижон-фарм» ЭИЗ: чегаралар белгиланди, Дирекция ташкил этилди

14.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукумат «Андижон-фарм» ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудларни белгилади, унинг Дирекцияси ташкил этилди (ВМнинг 11.06.2019 йилдаги 480-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, «Андижон-фарм» ЭИЗ жорий йилнинг январь ойида юксак технологияли фармацевтика корхоналарини барпо этиш ва бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалари билан тўлдириш лойиҳаларини амалга ошириш учун аввало Ҳиндистондан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсадида ташкил этилган.

 

«Андижон-фарм» ЭИЗ Дирекцияси давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган. Дирекция бошқарув ходимларининг сони – 5 киши, устав фонди – 300 млн сўм. Ҳужжат билан унинг тузилмаси ва устави тасдиқланди.

 

Дирекция қуйидаги манзилда жойлашади: Андижон ш., Абдурауф Фитрат кўч., 239. Кейинчалик унинг учун замонавий маъмурий бино қурилади.

 

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, Дирекциянинг функциялари иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва бошқариш тажрибасига эга бўлган хорижий, аввало Ҳиндистон компанияларига топширилиши мумкин (14.01.2019 йилдаги ПФ–5629-сон Фармонга қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

.

Валюталар курси

2026-10-21
  • USD:12012.30 (+0.00) сум
  • EUR:13466.99 (+0.00) сум
  • RUB:145.33 (+0.00) сум