Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Андижон-фарм” ЭИЗ ташкил этилди

17.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Давлатимиз раҳбари 14.01.2019 йилдаги тегишли Фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида жойлаштирилган.

 

Эркин иқтисодий зона Андижон вилоятининг Андижон туманида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш, тайёр дори воситалари, тиббиёт буюмлари, тиббий техникалар, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш ва ҳ.к. учун ташкил этилмоқда.

 

ЭИЗ 30 йил муддатга, ушбу муддатни кейинчалик узайтириш имконияти билан ташкил этилади. Бу вақт мобайнида Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилаётир. Хусусан, 2019 йилнинг I чорагида янги ЭИЗнинг бу мамлакатдаги имкониятларининг тақдимоти ўтказилади. Мазкур соҳада ҳинд технологияларини ўзлаштириш устувор ҳисобланади. Бундан ташқари, “Андижон-фарм” ЭИЗ дирекциясининг функциялари хорижий компанияларга, биринчи навбатда, ҳинд компанияларига берилиши мумкин.

 

Зона ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона режими амал қилади. “Андижон-фарм” ЭИЗ иштирокчиларига 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармоннинг 3, 4, 5-бандлари қоидалари (шарҳга қаранг), бироқ 21.12.2018 йилдаги ПФ-5600-сон Фармоннинг  талабларини ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилади (шарҳга қаранг).  

 

Шунингдек, ҳужжатда қатор ташкилий масалалар тартибга солинган, алоҳида идораларга зарур топшириқлар берилган.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум