Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Андижонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

03.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 188-сон қарорида назарда тутилган.

 

Ҳиндистоннинг «Cadila Pharmaceuticals Ltd.» компанияси ҳақида сўз бормоқда. Ушбу компания ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида «Андижон-фарм» ЭИЗ ҳудудида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги инвестиция шартномаси тузилди.

 

Шу билан бирга қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • 2020–2025 йилларда 50 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри,
    2020–2021 йилларда лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун камида 10 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб этиш;
  • 400 та янги иш ўринларини яратиш;
  • халқаро стандартларга жавоб берадиган ва тармоқдаги илғор амалиётга асосланган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сифатни бошқариш тизимини  йўлга қўйиш.

 

Компания томонидан ишлаб чиқариладиган 30 номдаги доривор воситалар ва тиббий аҳамиятга эга маҳсулотлар рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома учун йиғим ундирилмаган ҳолда рўйхатдан ўтказилади (2 БҲМ).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум