Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Апостиль қўйиш – ЭКИҲнинг 10%и

20.02.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2018 йилдаги 126-сон қарори билан Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритилди.

 

Апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ЭКИҲнинг 100%идан 10%игача (яъни 10 баравар) пасайтирилди. Шу тариқа, ушбу материал эълон қилинган санада унинг миқдори 17 224 сўмни ташкил этади.

 

Маълумот учун. Апостиль – ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

 

Апостиль Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) доирасида қўлланади, бунда иккала мамлакат (апостиль қўйиладиган ва ҳужжат тақдим этиладиган) унинг қатнашчилари ҳисобланади. Акс ҳолда дипломатик ёки консуллик идораларининг легаллаштириши талаб этилади.

 

Қуйидагилар апостиль қўйиш ваколатларига эга:

  • Адлия вазирлиги – судлар, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
  • Бош прокуратура – прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси – таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
  • Ташқи ишлар вазирлиги – бошқа барча расмий ҳужжатларга.

 

Қуйидагиларга апостиль қўйилмайди:

  • чет элда Ўзбекистон элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга;
  • тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга;
  • паспортга, ҳарбий билетга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 19.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-24
  • USD:12712.88 (+0.00) сум
  • EUR:13788.39 (+0.00) сум
  • RUB:140.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21