Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Архив иши ва иш юритиш соҳасида янги регламентлар қабул қилинди

30.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 23.09.2021 йилдаги «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 597-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 24.07.2021 йилдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти (1);
  • Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

 

Маъмурий регламент (1) жисмоний шахсларга ёки уларнинг яқин қариндошларига (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) (кейинги ўринларда – ариза берувчи) давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди. Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар давлат архивларида сақланаётган ташкилотлар ҳужжатларига асосан тасдиқланади.

 

Ушбу хизмат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади.

 

Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви ЭРИни мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

 

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этиши керак ёки хизматлар электрон шаклда кўрсатилади. Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.

 

ЯИДХП орқали сўровнома берилганда уни ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

 

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги битта ташкилотдаги иш кирган ва ишдан бўшаганлиги бўйича ёзувларни тасдиқлаш учун 0,08 БҲМ миқдорида йиғим ундирилади. Бунда ЯИДХП орқали сўровнома берилганда белгиланган сумманинг 90%и миқдорида йиғим ундирилади.

 

Ариза берувчи томонидан йиғимни тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

 

Маълумотлар сўровнома тушган вақтдан бошлаб 20 иш кунидан ошмаган муддатда давлат архиви томонидан шакллантирилади ҳамда тегишли давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда ариза берувчига юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.09.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16