Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Архив ишида нималар ўзгартирилди

19.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2021 йилдаги 68-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда давлат архивларининг таснифланиши Президентнинг ҳужжатларига мувофиқлаштирилди, шунингдек қуйидагиларнинг ташкил этилиши тартиби мустаҳкамланди:

  • Ўзбекистон миллий архивлари Президент томонидан ташкил этилади;
  • Марказий давлат архивлари – Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилади;
  • вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан ташкил этилади;
  • шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари тегишли вилоятлар ҳокимликлари қарорлари билан «Ўхархив» агентлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилади;
  • вилоят, шаҳар, туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари ДХШ асосида ташкил этилади;
  • тармоқ давлат архивлари тегишли Миллий архив фонди (кейинги ўринларда – МАФ) ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг таклифига асосан ўрнатилган тартибда ташкил этилади.

 

Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга бошқа ўзгартиришлар қаторида:

  • МАФ ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлари рўйхатининг янги таҳрири қабул қилинди;
  • киритилган нормага мувофиқ идоравий сақлов муддати тугаган махфий ҳужжатлар махфийликдан чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқилгандан сўнг давлат архиви сақловига белгиланган тартибда топширилиши белгиланди;
  • киритилган нормага мувофиқ шахснинг суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги давлат архивлари томонидан идоралараро электрон тизимлар орқали аниқланади. Вояга етмаган шахслар давлат архивлари ўқув залларига ота-оналари ёки тартибга риоя этишга масъул бошқа қонуний вакиллари билан киритилиши белгиланди.

 

Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга:

  • электрон нусха – анъанавий асосдаги (қоғоз, видео, аудио кассета, кинолента ва бошқалар) ҳужжатларни рақамлаштириш орқали уларнинг яратилган электрон шакли, асл нусхада мавжуд бўлган ахборотни ўқиш ёки кўриш (эшитиш) имконини берувчи электрон кўчирма нусхаси тушунчаси киритилди;
  • архивда сақланадиган барча электрон ҳужжатлар давлат ҳисобига олиниши белгиланди. Электрон ҳужжатларнинг сақлов бирликлари архив шифрига ёзув формати ва ахборот манбаининг тури, архив фонди рақами, рўйхатга олиш рақами, рўйхатдаги электрон ҳужжатнинг тартиб рақами киритилади;
  • архив маълумотномаси, кўчирма, сўровга жавоблар ва уларнинг нусхаларини электрон почта орқали юбориш мумкинлиги белгиланди;
  • архивда ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларнинг ижро этилиши муддатлари ўзгартирилди. Сўров рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб:

а) иш ҳақи тўғрисидаги маълумот – 20 иш куни мобайнида;

б) иш стажи тўғрисидаги маълумот – 5 иш куни мобайнида;

в) ўқув муассасаларида ўқиганлик, юридик шахсни қайта номлаш, мукофотланганликни тасдиқлаш 5 иш куни мобайнида ижро этилади.

 

Мавзули сўровлар тоифасига мулкий ҳуқуқлар, турар жойлар, алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотларни, шунингдек насл-насабларни аниқлаш (тасдиқлаш) киради. Улар сўров маълумотлари тўлиқ тақдим этилган тақдирда, рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 30 кундан ошмаган муддатда ижро этилади.

 

Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда

  • иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги, 10 йиллик муддат учун иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотларини бериш ҳақидаги чекловлар чиқариб ташланди;
  • давлат архивлари томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар нархи «Ўзархив» агентлиги томонидан тасдиқланадиган давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг ягона нархномасига биноан белгиланади. Ташкилотларнинг архив ҳужжатларини тартибга келтириш учун архивлар ҳузурида меҳнат шартномалари асосида жалб этилган ходимлардан иборат хўжалик ҳисобидаги гуруҳ фаолият юритади. Архивларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча лавозим штат бирлигини сақлашга ва меҳнат шартномалари асосида қўшимча ходимлар жалб этилишига рухсат этилади;
  • ташкилот жамлаш манбаи ҳисобланган архивнинг розилигисиз архивларнинг жамлаш зонасига (ҳудудига) кирмаган ташкилотларга хизмат кўрсатишга йўл қўймаслик белгиланган.

 

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум