Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Асака сити»ни ободонлаштириш ишлари билан «Avtosanoat-Injiniring» шуғулланади

06.04.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 2.04.2021 йилдаги «Андижон вилояти Асака туманини ободонлаштириш ва архитектура қиёфасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан Андижон вилояти Асака тумани «Чек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Asaka city» мажмуаси барпо этиш учун 53,3 гектар ер майдони танланди.

 

Андижон вилояти Асака туманининг архитектура қиёфасини янада яхшилаш ҳамда «Asaka city» замонавий кўп функцияли мажмуасини барпо этиш Президентнинг 28.12.2020 йилдаги ПҚ-4937-сон қарори билан тасдиқланган 2021 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастурга киритилди.

 

Бунда «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ лойиҳанинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи этиб, «Tashgiprogor» АЖ эса танлов асосида бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланди.

 

2020 йилда «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ томонидан ўз маблағлари ҳисобидан лойиҳаолди ишлари амалга оширилган. Таъкидланишича, компания томонидан автомобилсозлик саноати ходимларини арзон турар жойлар билан таъминлаш мақсадида бир қатор намунавий кўп квартирали уйларни қуриш бошланган. 2021 йилдан бошлаб «Asaka city» мажмуасида объектларни қуриш инвесторларнинг маблағлари, шу жумладан кредитлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

«Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ объектлар дирекцияси этиб тайинланган, у объектлар қурилиши ва ишга туширилишини мувофиқлаштиради.

 

Инвесторлар «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ вакиллари иштирокида Андижон вилояти ҳокимлиги қошидаги танлов комиссияси томонидан танлаб олинади.

 

Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчиларга нисбатан Президентнинг 2.08.2018 йилдаги ПҚ-3895-сон қарорида назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари татбиқ этилади.

 

Лола Абдуазимова.

 



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16