Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Терминал ва онлайн-НКМ бўйича тафовутлар тўғрисидаги хат: унга қандай муносабат билдириш керак P2P ўтказмалари ва банк карталари айланмаси устидан назорат кучайтирилмоқда: бу ҳақда нималарни билиш муҳим Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафар қандай расмийлаштирилади ва қандай солиқлар солинади Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафар қандай расмийлаштирилади ва қандай солиқлар солинади

Асосий дори воситалари рўйхати янгиланди

05.09.2023

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг 31.08.2023 йилдаги 3455-сон буйруғи билан асосий дори воситалари рўйхати (АДВР) тасдиқланди.

 

АДВР Ўзбекистон ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида Ўзбекистон Республикасининг асосий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатини тузиш бўйича услубий кўрсатмаларга мувофиқ шакллантирилган.

 

Мазкур рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларини таҳлил қилиш, харидларни оқилона ташкил этиш, ходимларни улардан фойдаланишга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан уларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш, асосий дори воситалари мавжудлигини назорат қилиш ва улар нархини шакллантиришда фойдаланилади.

 

Дори воситалари халқаро патентланмаган номи, дозаси ва ишлаб чиқарилган шакли кўрсатилган ҳолда рўйхатга киритилган. Дори воситалари халқаро патентланмаган номга эга бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи ном ёки таркиб кўрсатилади.

 

Янги рўйхатга дори воситаларининг 65 та гуруҳи киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова