Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

АТ соҳасида таҳсил олиш учун имтиёзли кредитлар берилади

01.03.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2023 йилдаги 79-сон қарори билан Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 12.08.2022 йилдаги «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-350-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банкларига депозит маблағлар жойлаштирилиши назарда тутилади. Кредитлар ёшларга нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун тўловни амалга ошириш мақсадида берилади.

 

Низомга мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан ҳар йили 5 минг нафаргача ёшларга тижорат банклари орқали кредитлар ажратилади.

 

Кредитлар 65 БҲМгача миқдорда Марказий банкнинг асосий ставкасида имтиёзли давр билан 4 йил муддатга берилади.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш бўйича ажратилган кредитлар учун гаров ва кафиллик талаб этмаслик;
  • Жамғарма томонидан таълим кредитлари ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини белгилаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.02.2023 йилдан кучга кирди.

  

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум