Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аудиторлик фаолиятида – янги қоидалар

20.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 19.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.

 

Аудит соҳасига қатор янги қоидалар жорий этилмоқда.

 

Аудиторлик ташкилотларига талаблар

 

2019 йил 1 январдан бошлаб аудиторлик ташкилотларига талаблар енгиллаштирилади.

 

Биринчидан, улар учун аудиторлик фаолиятига лицензия олиш учун давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 3 ой муддат белгиланди. Агар бу бажарилмаса, ўз номида “аудиторлик ташкилоти” сўзларидан фойдаланиш тақиқланади.

 

Иккинчидан, аудиторлик ташкилотларининг лицензиялари универсал бўлади – уларга барча турдаги аудиторлик текширувларини ўтказишга рухсат берилади. Ҳозирги вақтда лицензиялар аудиторлик текширувларининг қуйидаги турларига алоҳида берилади:

 

Учинчидан, аудиторлик ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори бекор қилинмоқда. Ҳозирги кунда турли текширувларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиш учун устав капиталининг қуйидаги миқдорларини шакллантириш талаб этилади:

  • фақат ўз ташаббусига кўра аудиторлик текширувларини амалга оширишга – 1 500 ЭКИҲ;
  • хўжалик юритувчи субъектларни ўз ташаббусига кўра ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширишга, акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно – 3 000 ЭКИҲ;
  • барча хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувларини амалга оширишга – 5 000 ЭКИҲ.

 

Бундан ташқари, устав жамғармасини ҳар қандай мол-мулк билан шакллантиришга рухсат берилади. Ҳозир унинг миқдорининг 50%и  пул маблағлари билан тўланиши керак.

 

Тўртинчидан, аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторларнинг энг кам сони камида 4 нафар штатдаги аудитордан иборат бўлади. Ҳозир текширувларнинг турига қараб бу сон 2 дан 6 нафаргача штатдаги аудиторларни ташкил этади. Бунда хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий аудиторлик текширувларидан ўтказиш учун улардан бири халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлиши керак (аудиторларнинг малакасига янги талаблар тўғрисида қуйига қаранг). Шунингдек, аудиторлик ташкилотлари раҳбарларининг 3 йилда 1 марта мажбурий аттестациядан ўтиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

 

Фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари  2019 йилнинг 1 апрелига қадар ўз штатларини янги талабларга мувофиқ келтиришлари даркор.

 

Бешинчидан, Молия вазирлиги аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳар 3 йилда камида 1 марта аудиторлик ташкилотлари ишининг сифати ташқи назоратдан ўтказади. Мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи ташкилотларни ташқи назоратдан ўтказиш натижалари  Молия вазирлиги веб-сайтида эълон қилинади.

 

Аудиторлик фирмалари ҳам ўз веб-сайтларида ёки аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотларини ва аудиторлик хулосасини кўрсатган ҳолда эълон қилади. Худди шундай маълумотлар ҳар йили 1 июлга қадар ДСҚ сайтида жойлаштирилади.

 

Бу – муҳим! Фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари учун 2019 йил 1 январга қадар муддатда лицензияларни қайта расмийлаштириш назарда тутилган.

 

Аудиторларга талаблар

Аудитор малака сертификати:

  • халқаро бухгалтер сертификати мавжуд бўлганда дастлаб 5 йиллик муддатга берилади;
  • халқаро бухгалтер сертификати мавжуд бўлганда навбатдаги муддати 10 йилга узайтирилади;
  • 10 йилдан кам бўлмаган узлуксиз аудитор иш стажи мавжуд бўлганда  кейинчалик малака имтиҳонини топширмасдан муддатсиз даврга узайтирилади.

 

 “Бухгалтерия ҳисоби” ёки “аудит” мутахассисликлари бўйича магистр дипломига эга бўлган аудитор малака сертификатини олишга талабгорлар учун аудиторлик ташкилотида 1 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига (шу жумладан, ўриндошлик асосида) эга бўлган тақдирда истисно қилинади.

 

Ҳозир Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўқитиш дастури асосида аккредитация қилинган нодавлат таълим муассасаларидан бирида ўқитишдан ўтишлари талаб этилади ва халқаро бухгалтер сертификати мавжудлиги ўрнига миллий сертификатга йўл қўйилади (Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга қаранг).

 

Аудиторлик текширувларини ўтказишга талаблар

 

2019 йил 1 январдан бошлаб кўпроқ аудиторлик ташкилотлари давлат корхоналарини текшириш имкониятига эга бўладилар. Шу санадан бошлаб устав капиталида давлат акциялари (улушлари) тўплами 50%дан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат ичидан танлов асосида танлаш тартиби бекор қилинади.

 

Бироқ хўжалик юритувчи субъектнинг (давлат ва нодавлат) айнан битта  аудиторлик ташкилоти томонидан кетма-кет 7 йилдан ортиқ муддатда текширилиши тақиқланади.

 

2020 йил 1 январдан эса мажбурий аудиторлик текшируви остига тушадиган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилади. Уларга ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги 3 та шартдан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари киритилади:

  • активларнинг баланс қиймати ЭКИҲнинг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
  • маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум
    ЭКИҲнинг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
  • ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.

 

Аудиторлик текширувлари фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган халқаро аудит стандартлари асосида амалга оширилади.

 

 Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум