Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижарага берувчи жисмоний шахсга коммунал харажатлар қандай қопланадиЎзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керакСизнинг онлайн-НКТ 1 апрелдан бошлаб мажбурий функцияларини бажармаётган бўлса

Авиаташувчиларга авиачипта нархининг бир қисми қайтарилади

14.05.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2025 йилдаги «Минтақавий авиаташувларни ва ички туризмни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 302-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан 24.02.2021 йилдаги 100-сон ВМҚга мувофиқ Uzbekistan Airways учун ички қатновларга белгиланган махсус тарифлар ва субсидиялар Ўзбекистоннинг барча резидент авиаташувчиларига татбиқ этилади.

 

Хусусан, уларга ҳам ички қатновларга эконом-класс чипталари нархининг 25 фоизи қайтарилади. Бунда йўналишлар, чипта нархлари ва субсидия миқдорларини махсус комиссия тасдиқлайди.

 

Тегишли ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2021 йилдаги «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 100-сон қарорига киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова