- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Автобус учун ойлик йўл чипталари нархи ўзгарди
Автобус учун ойлик йўл чипталари нархи ўзгарди
04.10.2016

«AV» (фақат автобус) транспортда юриш карточкасининг нархини белгилашда ҳисобга олинадиган йўловчиларнинг транспортда юришларининг ҳисобланган сони 104 дан 130 га кўтарилди.
Бундай ўзгариш Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомда ўз аксини топди (17.09.2012 йилдаги 273-сон ВМҚга 1-илова).
Бу унинг таннархи ўзгаради дегани. Аммо «AV» юриш карточкаси барибир йўловчиларнинг транспортда юришларининг ҳисобланган сонидан 23% чегирмага кафолат беради ( «AV» карточкаси нархи = юриш нархи х 130 – 23%).
Шунингдек, трамвай ҳаракатининг амалда тўхтатилиши билан «A» (автобус, трамвай) юриш карточкаси муомаладан олиб ташланди.
Шу билан бирга юриш ҳужжатларининг янги турлари киритилди:
- умумий ойлик автобус ва метрода юриш карточкаси («AVМ» серияси — автобус, метро);
- пенсионерлар ва ногиронлар учун имтиёзли ойлик автобус ва метрода юриш карточкаси ( «NМ» серияси — автобус, метро);
- талабалар учун имтиёзли ойлик автобус ва метрода юриш карточкаси («TМ» серияси — автобус, метро);
- ўқувчилар учун имтиёзли ойлик автобус ва метрода юриш карточкаси («O‘М» серияси — автобус, метро).
Ушбу транспортларда юришларнинг ҳисобланган сони – 180 бўлиб, 23% чегирмага эга.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Елена Ермохина,
эксперт-юристимиз
Янги сонларда ўқинг
2025, 4 ноябрь№ 44
- Хатарлар даражаси устидан назорат ўрнатилди
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар
- Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- «Яшил энергетика» келажак сари қадам
2025, 4 ноябрь№ 44
- Касбий таълим агентлиги ташкил этилди
- Огоҳлантириш муддати ўрнига бериладиган компенсация қандай ҳисоб-китоб қилинади
- «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- 2025 йилда таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади
- «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»


