26.12.2016 йилдаги ЎРҚ–416-сон Қонун билан Жиноят кодексига транспорт воситасини олиб қочганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди ва 27.12.2016 йилда кучга кирди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Автомобилни олиб қочганлик учун 5 йилдан 10 йилгача беришади
Автомобилни олиб қочганлик учун 5 йилдан 10 йилгача беришади
28.12.2016

Эслатиб ўтамиз, транспорт воситаларини ҳайдаб қочиш деганда, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини (енгил ва юк автомашиналарнинг барча тури, автобуслар, махсус машиналар, тракторлар, троллейбуслар, трамвайлар, двигателининг иш ҳажми 50 см3 дан кам бўлмаган мотоцикл ва мотороллерлар, йўл, қурилиш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ва бошқа ўзиюрар машиналар) ўзлаштириш мақсадисиз уни турган жойидан бошқа жойга олиб қочиш тушунилади (Олий суд Пленумининг 20.12.1996 йилдаги 37-сон «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги Қарори).
ЖКнинг 267-моддасига ўзгартиришлар киритилганидан кейин юқоридаги жиноятни содир этганлик учун санкциялар қай тарзда ўзгарганини кўриб чиқамиз (қуйидаги жадвалга қаранг).
|
27.12.2016 гача |
27.12.2016 дан кейин |
||
|
жиноят |
санкция |
жиноят |
санкция |
|
Транспорт воситаларини олиб қочиш |
3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
Транспорт воситаларини олиб қочиш |
5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
|
Ўша ҳаракат:
- такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
- бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса |
5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
Ўша ҳаракат:
- такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
- бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
- зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;
- транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғрилик ёки талончилик йўли билан содир этилган бўлса, |
10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
|
Ўша ҳаракат:
- ўта хавфли рецидивист томонидан
- уюшган гуруҳ томонидан
- зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса |
10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
Ўша ҳаракат:
- ўта хавфли рецидивист томонидан;
- уюшган гуруҳ томонидан;
- транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса |
15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
2025, 25 ноябрь№ 47
- Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ҳисобрақам очиш тартиби
- Божхона тўловлари бўйича дастлабки қарорни қандай олиш мумкин?
2025, 25 ноябрь№ 47
- Бизнесни комплекс рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда
- ЖБПТ тизимида янги ходимга сўровномани қандай тез очиш мумкин
- Барча даврлар ҳисоблаб чиқилади
- Ёнғин хавфсизлиги учун масъул: кимни тайинлаш ва тайинлаш тўғрисидаги буйруқда нималарни кўрсатиш керак
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилишни бошқаришнинг янги тизими шаклланмоқда


