Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«E-aktiv»... қайтяптими?Товарлар қандай маркировкаланади, ушбу қоидаларни бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш керакБош бухгалтернинг касаллиги солиқ текширувининг кўчирилишига асос бўлиши мумкинмиMy.soliq.uz сайтида 2026 йил учун қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби пайдо бўлди

Айрим шифокор-талабаларга ишлашга рухсат этилди

05.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2022 йилдаги “Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 561-сон қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилида тажриба синов тариқасида:

  • “Даволаш иши”, “Педиатрия иши”, “Тиббий-профилактика иши” йўналиши бўйича бакалавриатнинг битирувчи курс талабалари меҳнат шартномаси асосида қуйидаги лавозимларда тўлиқ ставкагача ишлашлари мумкин:
    • бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида – оилавий шифокор лавозимида;
    • тез тиббий ёрдам муассасаларида – шифокор лавозимида;
    • Санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимларида – вакант шифокор лавозимларида;
  • барча тиббиёт олий таълим муассасалари, республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура мутахассисликларининг битирувчи курс талабаларига ўз йўналишидаги мутахассислик бўйича  мавжуд вакант ўринларда меҳнат шартномаси асосида тўлиқ ставкагача фаолият кўрсатишларига рухсат берилмоқда.

 

Ўз навбатида, ўқув дастурларидаги фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисми мазкур талабалар томонидан масофавий шаклда ўзлаштирилади.

 

Ушбу талабалар (магистрлар ва клиник ординаторлар)га малакали шифокорлар бириктирилади, ушбу шифокорларга устамалар тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.10.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.