Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маҳсулот хавфсизлиги тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда: нимани билиш муҳим Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органининг дастлабки қарорини қандай олиш мумкин Товарлар импортида ҚҚС Товарлар импортида ҚҚС

Айрим товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди

17.06.2025

Рус тилида ўқиш

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи (05.06.2025 й. АВ рўйхат рақами 2606-9-сон) билан Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (05.08.2014 й. АВ рўйхат рақами 2606-сон) иловасига ўзгартиришлар киритилди, улар кейинги ойдан эътиборан кучга киради.


Хусусан, шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар қиймати камайтирилди:

  • халқаро аэропортлар орқали – 2000 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларигача;
  • темир йўл ва дарё божхона чегаралари орқали – 1000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларигача.

 

Қиймати 2000 доллардан ошмайдиган 65 грамм заргарлик буюмларини олиб кириш бўйича амалдаги чекловлар бекор қилинди.

 

Олиб кирилаётган товарлар ҳажми бўйича чекловлар аниқлаштирилди:

  • атир ва ифор таратувчи сувлар – 3 дона (лекин 300 мл дан ошмаган);
  • тамаки маҳсулотлари: амалдаги қоидалар бўйича 10 қути ўрнига чеклов киритилади: 200 дона сигарет, 5 дона сигара ва тамаки – 100 гр.

 

Бундан ташқари киритилган қўшимчага  асосан божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди, агар товарларни нотижорат мақсадларда олиб кираётган шахс хорижий давлат ҳудудида:

– темир йўл, дарё ва автомобиль ўтказиш пунктлари орқали 2 календарь кундан кам муддат бўлган;

– халқаро аэропортлар орқали 3 календарь кундан кам муддат бўлган;

– бир календарь ой давомида уч ва ундан ортиқ маротаба бўлганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.07.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова