Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

БАА фуқароларига – 30 кунга визасиз режим

19.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президент 18.03.2019 йилда «Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

 

2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгиланди.

 

Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига эса 1 йил муддатгача бўлган кўп марталик визалар расмийлаштирилади. Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида бундай визани расмийлаштириш ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 3 иш куни мобайнида амалга оширилади. Бунда таклиф қилаётган маҳаллий ташкилотнинг ТИВга мурожаат этиши талаб этилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мамлакат фуқаролари учун илгари ҳам қулай виза режими назарда тутилган эди: улар электрон кириш визасини расмийлаштиришлари (батафсил қаранг), шунингдек Ўзбекистонга визасиз транзит кириб, бу ерда вақтинчалик (5 суткадан ортиқ эмас) бўлишлари мумкин эди.

 

Олег Заманов.



.

Валюталар курси

2026-09-26
  • USD:11825.40 (+0.00) сум
  • EUR:13483.32 (+0.00) сум
  • RUB:140.34 (+0.00) сум