Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

БАА компанияси ҳисобидан янги фотоэлектрик станция қурилади

16.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор танлаб олиш жараёни якунланди  (14.04.2020 йилдаги ПҚ–4677-сон қарорга қаранг).

 

Тенднр Жаҳон банки гуруҳи тартиб-таомилларига мувофиқ ўтказилди. «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar» (БАА) компанияси ғолиб деб топилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги у билан инвестиция битими, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ эса электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим тузди (иккаласи – 2019 йил 8 ноябрда).

 

Ўзбекистонда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун лойиҳа компанияси – инвестор номидан иш юритадиган «Nur Navoi Solar» МЧЖ таъсис этилди. Лойиҳа доирасида унга:

  • кредитлаш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, бошқалардан ташқари хорижий валютада кредит маблағлари тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очишга;
  • Ўзбекистон ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни мамлакатимиздаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга оширишга рухсат берилди.

 

Инвестор ишлаб чиқарилган электр энергиясини қатъий тариф – 1 кВт-с учун $2,679 миқдорида (тариф инвестиция лойиҳасининг бутун 25 йиллик муддати давомида хорижий валютада деноминацияланган) ягона харидор – «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга сотиш мажбуриятини олди. Тўлов маҳаллий валютада амалга оширилади. 5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорда (5-банди иккинчи хатбошисига қаранг) назарда тутилган ҚҚСдан озод қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида сотиладиган электр энергияси ҳажмларига нисбатан татбиқ этилмайди. 

 

Шунингдек араб компанияси кучланишни оширувчи ФЭС подстанциясини қуриши ва фойдаланишга топширилгандан кейин уни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга бепул асосда бериши шарт.

 

Инвестор ва лойиҳа компаниясининг мажбуриятлари $20 млн миқдоридаги банк кафолати билан таъминланади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ электр энергиясини 6 ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун инвестор фойдасига хорижий валютада тасдиқланган тикланадиган аккредитив очади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16