Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пенсия тайинлаш ва ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлаш қоидалари қандай ўзгармоқда Аграр соҳада субсидия ва суғурта тизими қандай ўзгаради Солиқ органлари назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабардор қилишни талаб қилмоқда: бухгалтер нима қилиши керак

Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда

02.10.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2026 йилдаги 522-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан меҳнат ресурслари баланси шакли, уни шакллантириш ва ривожлантириш схемалари, бандлик ва ишсизлик кўрсаткичларини ҳисоблаш методологияси, шунингдек ишсизлар ва норасмий сектор ходимларининг мақсадли рўйхатини шакллантириш тартиби тасдиқланди.

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Миллий статистика қўмитаси бир ой муддатда меҳнат ресурслари балансини шакллантириш учун зарур бўлган маъмурий ахборот шаклларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши лозим.

 

Бандлик ҳақидаги маълумотлар турли ахборот тизимларидан тўпланади.

 

Меҳнат ресурслари тўғрисидаги ҳисоботларни, прогноз балансларини шакллантириш, шунингдек, бандлик ва ишсизлик кўрсаткичларини ҳисоблаш учун турли давлат органларининг ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланилади.

 

Хусусан, якка тартибдаги тадбиркорлар, қишлоқ хўжалигида ёлланган ва ўзини ўзи банд қилган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот омбори маълумотлари асосида шакллантирилади.

 

Юридик шахсларда ишловчилар тўғрисидаги маълумотлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими»да ҳисобга олинади.

 

Шунингдек, меҳнатга лаёқатли фуқаролар, вақтинча ишлаш учун чет элга кетган ҳунармандлар, қишлоқ хўжалиги учун ер участкалари олган шахслар ва шахсий ер участкаларида айрим фаолият турлари билан банд бўлган фуқароларнинг даромад солиғи декларациялари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади.

 

Ушбу тоифаларнинг ҳар бири учун тегишли маълумотлар манбалари – Солиқ қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Миграция агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимлари мавжуд.

 

Ҳар йили меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилади 

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти ҳар йили 1 июлга қадар иш берувчиларнинг касблар, мутахассисликлар ва малакаларга бўлган эҳтиёжлари бўйича социологик тадқиқотлар ўтказади.

 

Олинган маълумотлар меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш ва ўқитиш бўйича таклифлар тайёрлаш учун ишлатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2026 йилдан кучга кирди.