Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлишининг янги тартиби тасдиқланди

09.04.2021

Рус тилида ўқиш

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ Марказий банк бошқаруви томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.).

 

Низомда белгиланишича, банк картаси сақловчисининг рухсатисиз бошқа шахс банк картасидан фойдаланиши мумкин эмас. У банкнинг – карта эмитентининг мулки ҳисобланади.

 

Карта қалбакилаштиришдан ва ундан ноқонуний фойдаланишнинг бошқа турларидан ҳимоя қилиниши зарур. Банк картасининг амал қилиш муддати карта сақловчиси ва эмитент ўртасида тузилган шартномага ёки банк карталари воситасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган тўлов тизими ҳамда банклараро тўлов тизими операторлари томонидан ўрнатилган қоидаларга мувофиқ белгиланади.

 

Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • банк карталарининг турлари;
  • банк карталарини эмиссия қилиш тартиби;
  • эмитентнинг, банк картаси сақловчисининг, шунингдек товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий ва чет эл валютасидаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби;
  • банк карталари билан ҳисоб-китобларни, банк картасидан фойдаланилган ҳолдаги тўловларни амалга ошириш тартиби;
  • банк картаси сақловчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • эквайернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари олдидаги жавобгарлик чегараси;
  • процессинг ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • банк карталари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланиладиган ахборотларни ҳимоя қилиш;
  • банк картаси билан операцияларни амалга оширишни тўхтатиш ва банк картасини муомаладан чиқариш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16