Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

15.11.2023

Рус тилида ўқиш

«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида» қонун лойиҳаси эълон қилинди. Қонун лойиҳаси Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган ва ҚҲТБТда муҳокама қилинмоқда. 

 

Қонун лойиҳасининг мақсади омонатчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш орқали банкларда омонатларни кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

Қонун Омонатларни кафолатлаш агентлигининг фаолияти тўғрисида умумий қоидалар, унинг фаолияти мақсадлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Агентликнинг бошқарув органларини, шу жумладан Кенгаш аъзолари ва бош директорни тайинлаш мезонларини назарда тутади.

 

Лойиҳа билан омонатларни кафолатлаш тизими, банкларнинг кафолатлаш тизимида иштироки, кафолатлаш тизими маблағларини бошқариш, кафолатлаш фонди маблағлари манбалари ва мазкур маблағлардан фойдаланиш, кафолатлаш фонди тақчиллигини молиялаштириш белгиланмоқда.

 

Шу билан бирга, қонун лойиҳаси кафолатлаш объектлари, кафолатланган омонатлар миқдори ва улар бўйича компенсация тўлаш тартибини назарда тутади. Компенсаия миқдори, компенсация тўлаб беришнинг умумий принциплари, компенсацияларни тўлаб бериш тартиби, омонатчиларнинг ҳуқуқлари белгиланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум