Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Банкни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи – 100 млн сўм

25.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2018 йилдаги 31-сон қарори билан банкни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ҳамда банк рўйхатдан ўтказилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, банкларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш Марказий банк томонидан амалга оширилади. Қарор билан бунда ундириладиган тўловнинг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

 

 

Тўлов тури

 

 

Миқдори

Банкни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун йиғим

 

ЭКИҲнинг 5 баробари миқдорида

(материал эълон қилинган санада – 861 200 сўм)

Банк рўйхатдан ўтказилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божи

банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1% миқдорида.

 

Маълумот учун: 1.10.2017 йилдан бошлаб янги ташкил этилаётган*  тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 100 млрд сўм миқдорида белгиланган.

 

(100 млрд х 0,1% = 100 млн сўм)

 

*Фаолият кўрсатаётган тижорат банклари ўз устав капиталларини 1.01.2019 йилга қадар белгиланган энг кам талабларгача етказишлари даркор

 

Эътибор қаратинг! Агар лицензиат лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 3 ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия бериш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни топширмаган бўлса ёки лицензия битимини имзоламаган бўлса, лицензия бекор қилиниши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 19.01.2018 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум