Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳаси кенгайтирилди

29.10.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг айрим ҳужжатларига базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳасини кенгайтирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди (27.10.2020 йилдаги ПФ-6094-сон Фармонга қаранг).

 

БҲМ яна қаерда қўлланилади

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) ўрнига МҲЭКМ, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) амал қилмоқда. Шу муносабат билан қонунлар ва айрим қонуности ҳужжатларидаги атамаларга тузатишлар киритилди (бу ерда ва бу ерда қаранг). Уларнинг долзарб қийматлари – бу ерда.

 

Ҳозир қўшимча равишда аниқлаштиришларича, БҲМ қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда ҳам қўлланади:

  • давлат мукофотлари (шу жумладан, мукофот пуллари), идоравий мукофотлар, жумладан унвонлар, эсдалик ва кўкрак нишонлари учун назарда тутилган мукофотлар миқдорларини;
  • озиқ-овқат ва йўлкира учун харажатлар қийматини қоплаш ва шу каби айрим компенсацияларни.

 

Хусусан, энди қуйидагиларга БҲМга каррали миқдорда компенсациялар тўланади:

 а) қуйидагиларга турар-жой хизмати бўйича коммунал ва бошқа кўрсатилган хизматлар тўлови учун - ҳар ярим йилда бир марта БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул компенсацияси тўлови учун:

  • терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ИИОлари ходимларига;
  • қарамоғида терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ИИОлари ходимларининг вояга етмаган фарзандлари бўлган шахсларга.

б) ободонлаштириш бўлинмалари ходимларининг озиқ-овқати учун – БҲМнинг 1 баравари.

 

Биржада чигит қандай реализация қилинади

 

Биржа савдоларида пахта техник чигитини реализация қилиш шартларига тузатишлар киритилди:

  • улар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар маҳаллий корхоналарга сотилади (илгари – мулкчилик шакллари);
  • сотиб олувчилар тўлиқ технологик циклда - мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехларида қайта ишлаб олинган тайёр маҳсулотлар учун тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари керак;
  • чигитни тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда зарур ҳужатларнинг мавжудлигини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси текширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16