Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Беларусь машиналари акциздан озод этилди
Беларусь машиналари акциздан озод этилди
14.02.2017

Президентнинг 8.02.2017 йилдаги ПҚ–2762-сон Қарори билан ушбу ҳужжатга киритилган тузатишларга кўра, Беларусь Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва у ердан олиб келинаётган янги транспорт воситаларига энди тасдиқланган акциз солиғи ставкалари татбиқ этилмайди.
Хусусан, бу машиналарнинг қуйидаги турларига тааллуқли:
- янги эгарли тягачлар (8701 20 101)1;
- юк ташиш учун янги моторли транспорт воситалари (8704 22 910, 8704 23 910 4, 8704 23 910 9, 8704 32 910);
- юк ташиш учун бошқа моторли транспорт воситалари (8704 90 000 0).
Эслатиб ўтамиз, 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорга мувофиқ ушбу имтиёз Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилаётган ва у ердан олиб келинаётган янги транспорт воситаларига ҳам татбиқ этилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
1Қавсларда ТИФ ТН кодлари келтирилган.
Янги сонларда ўқинг

- Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида
- Шахсий кабинетингизда «бегоналар»…
- Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш учун янги лимитлар
- Солиқ резидентлиги сертификатига қандай талаблар қўйилади
- Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштиради